5 май, пайшанба куни соат 17:26 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Nest One осмонўпар биноси қурилиши майдончасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Соат 17:27да воқеа жойига 3 та ўт ўчириш бригадаси етиб келди, соат 17:38да ёнғин ўчирилди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати.

Ёнғин қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда бинонинг 7-қаватида юзага келган, 4 кв. м. майдондаги қурилиш материаллари ёнган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.