Техникум битирувчилари ОТМларнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари ОТМларнинг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришлари маълумот оладилар. Рўйхат билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.

Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқлангани ҳақида ёзган эдик.