Март ойида Шарқий Антарктидадаги тадқиқот станциялари ҳароратнинг мисли кўрилмаган кескин кўтарилишини қайд этди — ўртача ойлик кўрсаткичдан 40 даража юқори, дея хабар берди БМТ сайти.

Музли платонинг ўртасида жойлашган Россиянинг «Восток» станцияси ҳаво ҳароратининг рекорд даражада юқорилигини ёки Цельсий бўйича -17,7 даражани қайд этди, бу аввалги рекорддан (-32,6) деярли 2 баравар юқори. Метеорология станциялари қирғоқ зонасида ёмғир ёғишини ва 0 даражадан юқори ҳароратни ҳам қайд этди, бу Антарктида учун мутлақо ғайриоддийдир.

«Антарктида ёмғир жуда кам учрайди, лекин у содир бўлганда, у экотизимларга, айниқса пингвинлар колонияларига ва муз қатламига салбий таъсир қилади, — дея маълум қилди Франция олимлари Этьен Виньон ва Кристоф Гентон Жаҳон Метеорология Ташкилотига (WMO). — Яхшиямки, йилнинг шу даврида пингвин жўжалари йўқ. Бироқ бунинг март ойида содир бўлиши, гап ушбу ёввойи табиатнинг омон қолиши ва муз қатламининг барқарорлиги ҳақида эканлигини эслатиб туради».

Ушбу жазирама тўлқини олдидан 15 март куни катталиги Рим ёки Нью-Йоркка тенг бўлган Конгер улкан сузувчи платформа Шарқий Антарктидадан ажралди.

17 мартдаги Антарктида шельфининг сунъий йўлдош тасвири. Айсбергга «C-38» белгиси қўйилган. Манба: АҚШ миллий муз маркази.

Конгер нисбатан кичик ҳудуд бўлиб, унинг «кетиши» қандайдир глобал оқибатларга олиб келмаслиги мумкин, бироқ музликнинг бўлиниши инсоният учун яна бир огоҳлантирувчи сигнал бўлди, деб ҳисоблайди WMO.

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳ (IPCC) маълумотларига кўра, сайёрамизнинг иккита муз қалқони — Гренландия ва Антарктида камида 1990 йилдан бери ўз ҳажмини йўқотиб бормоқда. Бунда йўқотишларнинг энг юқори кўрсаткичлари 2010−2019 йилларда кузатилган.

Қалинлиги 4,8 км гача бўлган Антарктика муз қатлами дунё миқёсидаги чучук сувнинг 90 фоизини ўз ичига олади ва у эриган тақдирда, дунё денгиз сатҳи тахминан 60 метрга кўтарилади.

Антарктидадаги ҳозирги ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат глобал исиш натижаси бўлиши мумкин. Бироқ аниқ сабабни таъминлаш учун олимлар кўпроқ маълумотларга муҳтож.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 4 апрель куни IPCC учинчи ҳисоботи тақдимотида ҳукуматлар ва йирик компаниялар иссиқхона газларини чиқаришни камайтириш соҳасидаги ваъдаларни бажармаётганига ишора қилди.

«Бу уйдирма ёки муболаға эмас, — деди у. — Ҳозирги энергетика сиёсати шунга олиб келмоқда. Биз глобал исиш йўлида турибмиз, бу Парижда келишилган 1,5 даража Цельсий чегарасидан икки баравар кўп. Айрим давлат арбоблари, ишбилармонлар бир нарсани айтиб, бошқасини қилмоқдалар. Оддий қилиб айтганда, улар ёлғон гапиришмоқда. Бу ёлғоннинг оқибати ҳалокатли бўлади».

Париж келишувида белгиланган 1,5 даража ҳарорат чегарасига эриша олиш учун инсоният шу ўн йил ичида глобал ташламаларни 45 фоизга қисқартириши керак. Шу билан бирга, иқлимга нисбатан жорий мажбуриятлар ташламалар миқдорининг камайишини эмас, балки 14 фоизга ошишини англатади.

«Биз қайта тикланадиган энергия манбаларига 3 баробар тезроқ ўтишимиз керак, — деди БМТ бош котиби. — Бу инвестициялар ва субсидияларни қазиб олинадиган ёқилғидан қайта тикланадиган энергия манбаларига ва дарҳол йўналтиришни англатади. Аксарият ҳолларда қайта тикланадиган энергия манбаларининг ўзи қазиб олинадиган ёқилғига қараганда анча арзон».