Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди, — дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, А.Камиловнинг саломатлигини янада чуқуррок текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда Вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда, дейилади хабарда.