23 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 146 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов хабар берди.

Эвакуация қилинганлар орасида 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етгаман шахс ва 2 нафар чақалоқ бўлган.

Таъкидланишича, 28 февралдан 24 мартга қадар 27 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 6030 нафар ватандошимиз қайтарилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) ҳамда Польшадаги элчихоналари биргаликда ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб, уларни эвакуация қилиш ишларини мувофиқлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқароларини Польша орқали Украинадан эвакуация қилиш жараёни ниҳоясига етганини маълум қилганди. «Бошқа давлатлар орасида Ўзбекистон Украинадан ўз фуқароларини биринчи бўлиб эвакуация қилди», — деганди Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев.