Қашқадарёнинг Нишон туманидаги Ширинобод маҳалласида 10-синф ўқувчиси (қиз бола) ўз жонига суиқасд қилди.

«Газета.uz»га Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, воқеа 9 март куни соат 15:50 ларда содир бўлган.

17 ёшли мактаб ўқувчиси фермер хўжаликларнинг биридаги дала майдонида жойлашган ўрик дарахтига арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда. Унинг вафоти юзасидан тиббий экспертиза тайинланган.

«Nasafnews» нашрининг ёзишича, қизнинг руҳиятида ўзгаришлар бўлган.

Аввал ҳам Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 17 ёшли ўқувчи қиз ўз уйида осилган ҳолатда топилганди.