Бугун, 14 март куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида қарийб 1 млн 999 минг 530 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 268 553 дозага етди.

Вакциналарнинг турлари бўйича сони қуйидагича:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 8 580 460 дозаси Moderna;
  • 4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Ушбу вакциналардан 46,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди. Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 14,2 млн дозадан кўпроқ вакцина захираси мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 2 март, чоршанба куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида шприц ва уларни хавфсиз утилизация қилиш учун қутилардан иборат умумий қиймати 669 минг АҚШ долларига тенг бўлган юк етиб келганди.