«Халқ банки»нинг Андижон вилояти Амалиёт бўлимининг 13 нафар ходими катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Бош прокуратура томонидан АТ «Халқ банки» Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Тергов давомида банк ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган. Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига ЖК 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган. Уларнинг 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тергов харакатлари олиб борилмоқда.