Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 10 февраль куни айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 10 февраль куни соат 11:00 дан 18:00 гача Янгиҳаёт тумани, «Навқирон», «Ибрат», «Олчазор» маҳаллаларидаги 3725 та хонадонларда, Сергели тумани, «Софдил» маҳалласидаги 322 та ерли хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги 35 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади.