Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйининг 1 млн гектаргача ҳудудларида чўл ўсимликлари экилади. Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022−2026 йилларда Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикасида 500 минг гектар, Бухоро вилоятида 200 минг гектар, Навоий вилоятида 250 минг гектар ва Хоразм вилоятида 50 минг гектар чўл ўсимликлари экилади.

Ушбу ҳудудларда 4 йил давомида саксовул, қорабуроқ, қандим ва черкез ўсимликлари экилади.

«Яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари ҳажмлари

минг гектарда

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами 2022 — 2026 йилларда

Шу жумладан, йиллар бўйича:

Чўл ўсимликлари турлари

Шундан экиш усуллари бўйича:

2022 йилда

2023 йилда

2024 йилда

2025 йилда

2026 йилда

уруғдан

кўчатдан

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

500

100

100

100

100

100

саксовул, қорабуроқ, қандим

475

25

2.

Бухоро вилояти

200

40

40

40

40

40

саксовул, черкез

180

20

3.

Навоий вилояти

250

50

50

50

50

50

саксовул, қандим, черкез

235

15

4.

Хоразм вилояти

50

10

10

10

10

10

саксовул

49

1

Жами

1000

200

200

200

200

200

х

939

61

Орол денгизининг қуриган тубидаги тупроқ таркибини инобатга олиб чўл ва шўр тупроққа мослашган ўсимлик турлари, шу жумладан, қумли ерларда черкез ҳамда шўр ҳудудларда тамарикс ва атриплекс (лебеда) ўсимликлари экилади. Шу мақсадда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 5 йил давомида юқоридаги жадвалда кўрсатилган чўл ўсимликларининг жами 3900 тонна уруғларини тайёрлайди.

Ушбу ҳудудлардаги «яшил қопламалар»ни барпо этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисми ҳисобига ажратиладиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Маълумот учун, 2021 йил 18 май куни БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган «Оролбўйи ҳудудини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинганди.

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов 2018 йилдан буён ушбу ҳудудларда 1,6 миллион гектар майдонга махсус чўл ўсимликлари экилганини таъкидлаган эди.

Унинг қайд этишича, «атиги 1 дона саксовул 4 тонна кўчки қумини тўхтата олади ва бу ўсимликнинг 1 гектар майдони йилига 1158,2 кг карбонат ангидридни ўзлаштиради ва шу билан бирга 835,4 кг кислород чиқаради».