Халқ таълими вазирлиги 24 январдан бошлаб мактабларда таълим жараёнини онлайн форматда бошланишини маълум қилди.

Таъкидланишича, коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда ССВ ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг таклифларидан келиб чиқиб, дарслар бир ой муддат «онлайн» шаклда олиб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг қўшимча қилишича, мазкур тартиб хусусий мактабларга ҳам тааллуқли.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниясининг телеканаллари ҳамда «Онлайн мактаб» телеграм канали орқали бериб борилади.

«Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда «Онлайн мактаб» телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

ХТВ ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўраган.