13 январь куни Тошкентда 1200 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий оркестр жамоаси иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик паради бўлиб ўтди. Юриш Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига (14 январь) бағишланган.

Соат 10:00 да «Туркистон» санъат саройи олдидан ҳарбий бўлинмалар марши бошланди. Юриш Алишер Навоий ҳиёбони ҳамда Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари бўйлаб 3400 метр масофада бўлиб ўтди. Бу вақтда эса автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатиб турилди.


Парад соат 11:00 да ҳарбий оркестлар, ҳарбий ансамбллар ва рассомлар иштирокида концерт бошланган Халқлар дўстлиги майдонида якунланди.

Санъат саройи олдида майдонда ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтди. Экспонатлар орасида — маҳаллий ишлаб чиқарувчига тегишли Qalqon ва Aksum зирҳли машиналари, «Тайфун» оиласига мансуб Россиянинг зирҳли автомобиллари, Туркиянинг Ejder, «Град» артилеррия ва зенит қурилмалари мавжуд. Бу ерда шунингдек, ФВВ, Ëнғин хизмати, ДХХ чегара қўшинлари техникалари ҳам намойиш этилмоқда.

Кўргазма 15 январга қадар давом этади, деб «Газета.uz»га хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

















Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».