«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда банандан тайёрланадиган ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Бананли крамбл


Нонушта учун тўғри келадиган американча жуда машҳур десерт. Бананли крамблни илиқ ёки совуқ ҳолида, масалан ваниль тамли музқаймоқ билан дастурхонга тортишингиз мумкин.

Бананли қатламачалар


Тайёр қатламали хамир ва бананлардан 15 дақиқада тайёрлаш мумкин бўлган мазали егулик рецептига аҳамият беринг. Бу рецепт айниқса кутилмаган меҳмонлар ташриф буюрганда ёки кун бўйи ишлайдиган аёлларимизга жуда ас қотади.

Шоколад ва бананли маффинлар


Шоколадли пишириқлар барча фаслда севиб истеъмол қилинади, айниқса нонуштага иссиқ қаҳва билан тановвул қилинса мақсадга мувофиқ. Бугун сизларга оддий, чиройли ва энг асосийси жуда мазали маффинлар тайёрланишини кўрсатамиз.

Шоколад ва ёнғоқлар солиб пиширилган бананли нон


Хушбўй, ниҳоятда мазали бўлмиш мана бундай бананли нон ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Бананли нонни нонуштада истеъмол қилиш тавсия қилинади: бир кеча совутгичда қолдирилган бундай пишириқ янада лаззатли таъмни ўзида ҳосил қилади.

Банан-апельсинли печеньелар


Банан ва апельсин солиб тайёрланадиган бундай печеньелар мазали бўлибгина қолмай, балки жуда ҳам хушбўй бўлиб пишади.

Бананли қуймоқчалар


Бананлар солиб пишириладиган қуймоқчалар рецептини тақдим этамиз. Бундай егулик жуда мазали бўлиб, айниқса болажонларга жуда ёқади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15