Олий таълим вазирлиги олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддатини 24 январга қадар узайтириши ортидан ушбу ўзгаришлар мактабларга таъсир қилиши ҳақида нотўғри фикрлар шакллана бошланди.

Жумладан, «Газета.uz» ўқувчилари орасида, ижтимоий тармоқларда мактабларда таътил муддати ҳам ўзгариш ёки ўзгармаслигига оид саволлар муҳокама қилинмоқда. Аниқлик киритиш мақсадида «Газета.uz» Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди.

Маълум қилинишича, мактабларда дарслар доимий белгиланган сана — 11 январдан бошланади. Яъни мактаб ўқувчилари учун қишки таътилнинг охирги куни — 10 январь ҳисобланади.

Мазкур ўзгаришлар фақат олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчиларига тегишли. Шу сабабли мактабларда қишки таътил одатдагидек давом этади.