Олий таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар таълим даргоҳлари ўқувчиларининг қишки таътиллари 25 декабрдан бошланди. Бу ҳақда 25 декабрь куни кечқурун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ўқиш жойидан бошқа ҳудудларда яшовчи ёшларга қулайлик яратиш мақсадида худди шу санадан бошлаб улар учун темир йўл ва авиачипталарда 50 фоизлик чегирмалар жорий этишга қарор қилинган. Таътил кунларининг бошланишини ҳам худди шу санага кўчиришга қарор қилинди.

Ўзбекистон ўқувчилари ва талабаларига ҳар йили икки ҳафталик қишки таътиллар якунловчи йилнинг охирги тўрт куни ва янги йилнинг биринчи ўн кунлигида берилади. Бу тартиб Президентнинг 1992 йилдаги фармони билан ўрнатилган.