10 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 72-йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли йўловчи автобуси пиёдани уриб юборди, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Воқеа соат 18:40 атрофида Амир Темур кўчасида «Минор» метро бекати яқинида содир бўлган. Пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Тошкент шаҳри ИИББ хабарида айтилишича, марҳум йўлни нотўғри жойда кесиб ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.