Тошкентда пандемия билан кураш давомида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган акция бошланди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

11 декабрь куни соат 10:00 да Ғалаба боғига кириш олдидаги майдончада Хотира хиёбонини ташкил қилиш ишларига старт берилади.

Биринчи босқичда 61 та дарахт экилади: чинорлар, қайрағоч ва акациялар.

Акция ташкилотчиси бўлган — Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси ва Олмазор туман ҳокимлиги — хусусий компанияларга ҳам ҳомийликни таклиф қилиб, лойиҳага бефарқ бўлмаган тошкентликларни дарахт экишда қатнашишга чақирмоқда.