7 декабрь куни соат 03:57 да Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида жойлашган 2 қаватли «Инденим» савдо мажмуаси биносида чақнаш (видео) юзага келган, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Аниқланишича, чақнаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган ва ёнғин содир бўлган. Ҳодиса вақтида бино ичида бўлган 9 киши жароҳат олган, яна икки киши вафот этган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойига етиб борди.

«Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, ССВ ва бошқа идоралар вакиллари киритилган. Ҳозирда дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ФВВнинг қўшимча маълумот беришича, ёнғин 28 дақиқа давомида ўчирилган. 30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар фуқаро ҳалок бўлгани аниқланган.