«фейк» тегли мақолалар


Иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳаси ҳеч қайси давлатга қарши қаратилмаган — Қонунчилик палатаси
16 феврал 2024, 14:56

Иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳаси ҳеч қайси давлатга қарши қаратилмаган — Қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатаси иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳаси ҳеч қайси давлатга қарши қаратилмаганини маълум қилди. Аввалроқ тармоқларда Ўзбекистон Россияга қарши молиявий санкцияларга қўшилишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Марказий банк регулятор номидан фойдаланиб, фирибгарлик қилиш ҳолатлари кузатилаётганидан огоҳлантирди
22 декабр 2023, 14:00

Марказий банк регулятор номидан фойдаланиб, фирибгарлик қилиш ҳолатлари кузатилаётганидан огоҳлантирди

Марказий банк Telegram`да регулятор номидан сохта канал очилиб, фуқароларга кредит таклиф этилаётгани ва банк карталарига оид маълумотларни олиш орқали пуллар ўзлаштирилаётганидан огоҳлантирди. Шунингдек, ўзини МБ ходими сифатида таништириш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Марказий банк регулятор номидан одамларни алдашга уриниш ҳолати кузатилаётганидан огоҳлантирди
4 август 2023, 16:25

Марказий банк регулятор номидан одамларни алдашга уриниш ҳолати кузатилаётганидан огоҳлантирди

Марказий банк Telegram`да регулятор номидан сохта канал очиб, фуқароларни алдашга уриниш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди. «Марказий банк тижорат фаолияти билан шуғулланмайди, шу жумладан, жисмоний шахсларга кредит ажратмайди ёки молиявий ёрдам кўрсатмайди», дейилади регулятор хабарида.

ИИВ Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича ЖЧдаги тартибсизликлар ҳақидаги хабарларни рад этди
15 май 2023, 20:34

ИИВ Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича ЖЧдаги тартибсизликлар ҳақидаги хабарларни рад этди

Тармоқларда Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги оммавий тартибсизликлар ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ИИВ 13 май куни ташкилотчилар чарм бокс қўлқопларини текинга тарқатгани, мухлислар эса бир-бирларига навбат бермасдан тартибсиз ҳаракат қилганини билдирди.

Бухорода «Цинепар» сиропидан 23 бола вафот этгани рад этилди
25 январ 2023, 15:43

Бухорода «Цинепар» сиропидан 23 бола вафот этгани рад этилди

ССВ Бухоро вилоятида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди. Шунингдек, фуқаролардан шифокор кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик сўралди.

Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани рад этилди
29 декабр 2022, 14:36

Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани рад этилди

Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалганди. ФВВ ва Қурилиш вазирлиги буни рад этиб, аслида 7-қаватдаги 3 дона бетон плита тушиб кетганини маълум қилди. Бу ҳолатда ҳеч ким жароҳат олмаган.

Қўшни давлатлардан ўқишни тест-синовларисиз кўчириш тўғрисидаги хабарлар ёлғон — Олий таълим вазирлиги
4 апрель 2022, 14:44

Қўшни давлатлардан ўқишни тест-синовларисиз кўчириш тўғрисидаги хабарлар ёлғон — Олий таълим вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни тест-синовларисиз, тўловларсиз ва соддалаштирилган тартибда кўчириш мумкинлиги тўғрисидаги маълумот тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги маълум қилинди.

Россия Қуролли кучлари ҳақида сохта хабарлар тарқатганлик учун қамоқ жазоси белгиланмоқда
4 март 2022, 16:40

Россия Қуролли кучлари ҳақида сохта хабарлар тарқатганлик учун қамоқ жазоси белгиланмоқда

РФ Давлат думаси мамлакат Қуролли кучлари ҳаракатлари ҳақида сохта маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. «Фейк» маълумотларни тарқатганлар 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бир вақтнинг ўзида Россияда маҳаллий ОАВлари ёпиляпти, хорижий янгиликлар нашрлари ва ижтимоий тармоқларга кириш имконияти камайиб бормоқда.

Ўзбекистонда блокпостлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди
3 декабр 2021, 10:54

Ўзбекистонда блокпостлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда 2022 йил 1 мартгача Ўзбекистоннинг барча туманларида блокпостлар ўрнатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ушбу хабарнинг ёлғон эканлигини маълум қилди. Жамоат хавфсизлиги концепциясида ҳудудларда камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилиши назарда тутилган.

Вакциналар ҳақидаги кенг тарқалган фейк хабарлар ва нотўғри фаразлар
7 июл 2021, 11:09

Вакциналар ҳақидаги кенг тарқалган фейк хабарлар ва нотўғри фаразлар

Коронавирус пандемияси бошлангандан буён ушбу касаллик тўғрисида ҳам, унга қарши ишлаб чиқарилган вакцина ҳақида ҳам турли хил уйдирма ва илмий асосга эга бўлмаган ёлғон хабар ва маълумотлар тарқалиб келмоқда. «Вакцина билан биргаликда одамларга кузатув микрочиплари жойлаштирилиши», «касалликдан тузалгандан сўнг эмланиш шарт эмаслиги», шулар жумласидан. Вакцина ҳақидаги энг машҳур фейклар ва нотўғри фаразлар ҳақида «Газета.uz» мақоласида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг