Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 30 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 9,99 сўмга кўтарилди ва 10 787,03 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 33,90 сўмга кўтарилди ва 12 174,24 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,56 сўмга кўтарилди ва 143,77 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,47 сўмга кўтарилиб, 10 777,04 сўмни ташкил этганди.