11 август куни Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби эндиликдаги собиқ директори М. Х. ўз хизмат хонасида фуқаро У. Б. дан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 1,5 млн сўмни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги

Туман ҳокимлигини ноябрь ойида хабар беришича, Китоб тумани судида ушбу ҳолатга оид суд иши кўриб чиқилган.

Судланувчи М. Х. Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми (Пора олиш) билан айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.