Фарғона вилояти Фурқат туманида А376 Қўқон — Жиззах автомобиль йўлининг 10 км да ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Sevimli телеканалининг «Замон» дастури хабар берди.

Nexia-2 автомашинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида «Ваз-2105» автомашинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида, яна 2 киши шифохонада вафот этди. Қолган 3 нафар фуқаро шифохона жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Айни дамда ушбу ЙТҲ юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

4 ноябрь куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Мудин қишлоғи ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 149-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.


Ҳайдовчи 1992 й.т. С.Т. Lacetti русумли автомобилни бошқараётиб, темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши оқибатида «Бухоро-Қарши» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк ташувчи тепловоз билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.