АҚШнинг собиқ давлат котиби Колин Пауэлл 84 ёшида COVID-19 асоратлари туфайли вафот этди, деб хабар бермоқда CNN.

Колин Пауэлл 1960-йилларда Вьетнам урушида қатнашган. 1987 йилдан 1989 йилгача у АҚШ президенти Рональд Рейган маъмуриятида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган, 1989−1993 йилларда эса штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси раиси бўлиб, бу лавозимда энг ёш одам ва биринчи афроамерикалик бўлган.

2001 йилда Колин Пауэлл АҚШнинг 43-президенти Жорж Буш маъмуриятида давлат котиби лавозимини эгаллаган биринчи афроамерикалик бўлди. 2003 йилда у БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, АҚШнинг Ироққа бостириб киришини оқлади. 2004 йилда Пауэлл давлат департаменти раҳбари лавозимини тарк этди.