2021 йилги физика бўйича Нобель мукофоти олимлар Сюкуро Манабе, Клаус Ҳасселман ва Жоржио Паризига «мураккаб физик тизимлар ҳақидаги тушунчамизга ҳисса қўшгани учун» берилди, деб хабар берди РИА Новости.

Сюкуро Манабе ва Клаус Ҳасселман мукофотнинг бир қисмини — «Ер иқлимини физик моделлаштириш, ўзгарувчанликни миқдорий баҳолаш ва глобал исишнинг ишончли башорати» учун олади.

Жоржио Паризи эса мукофотнинг иккинчи қисмини — «физик тизимларнинг тартибсизликлари ва тебранишларининг ўзаро таъсирини — атомлардан тортиб то планетар миқёсигача кашф қилгани» учун олади.

Бу йилги Нобель мукофоти соҳибларини таыдирлаш 5 октябрдан бошланди. Анъанага кўра биринчи бўлиб тиббиёт соҳасидаги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилди. Ушбу мукофотга «ҳарорат ва сезиш рецепторларини кашф қилган» олимлар Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутянлар лойиқ кўрилди.

Бу йил мукофот жамғармаси тахминан 1,2 миллион долларни ташкил қилади.

2020 йилда Рожер Пенросе, Рейнхард Гентсел ва Андреа Гез физика бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлишган эди. Улар қора туйнукларни тадқиқ қилгани учун мукофотланганди.