Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари музокаралари икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президентлар қўшма баёнот қабул қилдилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Икки мамлакат ўртасида чегарадош ҳудудларда савдо марказларини ташкил этишни назарда тутувчи Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим имзоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, томонлар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини кенгайтириш тўғрисида битимни имзоладилар.

Шунингдек, божхона чегарасидан ўтаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар алмашишни ташкил этиш тўғрисидаги баённома имзоланди.

Томонлар ишбилармон доиралар вакиллари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисидаги битимни ва фуқароларнинг 2004 йил 19 ноябрдаги ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённомани маъқулладилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Транспорт, транзит ташишлар, сувни тежовчи технологиялар, адлия, ижтимоий ҳимоя, статистика, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Ҳаммаси бўлиб, ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи жами 23 та ҳужжат имзоланди.