Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4−5 октябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1 октябрь куни мамлакат ҳукумати йиғилишида маълум қилинди, деб хабар берди «Туркменистан сегодня» ахборот агентлиги.

Ташриф доирасида бир қатор тадбирлар, жумладан, Туркманистон-Ўзбекистон иқтисодий форуми ўтказилиши кутилмоқда.

Туркманистон раҳбари ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ўрнатиш учун таъсирчан кўп қиррали салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, ҳар икки мамлакатнинг ҳудудлар даражасида ишлаб чиқариш алоқаларини мустаҳкамлаш учун яхши истиқболлар мавжуд, дейилади хабарда.