Тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, 20 сентябрдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Аввалроқ, томоша, маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилган эди.

Эслатиб ўтамиз 20 июлдан ёпиқ биноларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда 50 нафаргача меҳмон қатнашиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Очиқ ҳавода эса 1 августгача иштирокчилар сони 100 нафаргачани ташкил этиши мумкинлиги айтилган.