«тўй» тегли мақолалар


Фарғонада ёшлар никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди
8 ноябр 2023, 10:13

Фарғонада ёшлар никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди

Қўқон шаҳрида китобхон икки ёш ўз никоҳ тўйини «Амири» кутубхонасида ўтказди. «Бўлажак турмуш ўртоғимни шу кутубхонада учратганман», — дейди куёв. Тадбирда шаҳар ҳокими ҳам иштирок этди.

Наманганда куёв диний мазмундаги видеоларни тарқатгани учун жаримага тортилди
13 сентябрь 2023, 08:32

Наманганда куёв диний мазмундаги видеоларни тарқатгани учун жаримага тортилди

Намангандаги тўйда куёв ўзи арабча либос, жумладан келин бурқа кийгани учун эмас, балки диний мазмундаги видеоларни Telegram`да тарқатгани учун жаримага тортилди, деб маълум қилди Адлия вазирлиги. Аввалроқ ИИВнинг мазкур хабаридаги тушунарсиз талқин сабаб тармоқларда муҳокамалар юзага келганди.

Куёв монологи
28 феврал 2023, 21:00

Куёв монологи

«Уйланишга сарф бўладиган пулнинг ҳисоби чиқди. Миқдорини айтмай, қўрқиб кетасиз. Фақат бир нарсани айтишим мумкин: ҳозир 25 даман. Совхозда механизаторман, маошим тузук. Тежамкорлик билан жамғарсам, пулни тўплаш учун яна 19 йил-у 9 ой керак экан […] Демак, 45 ёшимда никоҳ тўйимиз бўларкан».

Куёв келинни урган тўй тафсилотлари маълум қилинди
15 июн 2022, 23:48

Куёв келинни урган тўй тафсилотлари маълум қилинди

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ижтимой тармоқларда кенг тарқалган куёв келинни урган тўй шу йилнинг 6 июнида Сурхондарёда бўлган. Куёвга майда безорилик бўйича маъмурий иш қўзғатилди. Эр-хотин ва уларнинг ота-оналари билан «профилактик суҳбат» ўтказилгани айтилди.

Тўй ва оилавий маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилди
20 сентябрь 2021, 11:10

Тўй ва оилавий маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилди

20 сентябрдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳокимнинг қизининг тўйи ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
1 июл 2021, 19:02

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳокимнинг қизининг тўйи ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, гўё ҳоким Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизининг тўйида олинганлиги тасвирланган фото ва видео лавҳаларга муносабат билдирди. Ҳокимликнинг сўзларига кўра, чиндан ҳам вилоят ҳокими қизининг тўйи бўлган, аммо тармоқларда тарқалган аксарият фотосуратлар ҳокимга алоқадор эмас.

Тўйларни 1 октябрдан тўйхоналарда ўтказишга рухсат берилгани маълум бўлди
28 октябр 2020, 16:53

Тўйларни 1 октябрдан тўйхоналарда ўтказишга рухсат берилгани маълум бўлди

Республика махсус комиссияси 30 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилиши натижаларига кўра, 1 октябрьдан бошлаб тўйхоналарда тўй ўтказишга рухсат берилганлиги ҳақида маълум қилди. Бироқ бу хабар ҳеч қайси расмий манбаларда эълон қилинмаган эди.

Хонанда ўз тўйида ниқоб тақмагани учун 1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди
17 сентябрь 2020, 14:47

Хонанда ўз тўйида ниқоб тақмагани учун 1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди

Tashkent City`да тўй қилган эстрада хонандаси Вохиджон Исоқов МЖТКнинг 54-моддасига биноан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди. Ушбу миқдор модданинг 1-қисми бўйича, яъни жамоат жойларида ниқобсиз бўлгани учун тайинланади. Пандемия бошланганидан бери Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузгани учун 619 мингдан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди.

Президент — тўйларда карантин қоидаларига риоя этилиши ҳақида
13 август 2020, 15:06

Президент — тўйларда карантин қоидаларига риоя этилиши ҳақида

«Ўтган сафар, оилавий тадбирларни 30 киши иштирокида ўтказишга рухсат берганимизда, кўп жойларда, айниқса Тошкентда 70, 100, 150 кишигача тўпланди», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент тўй ва бошқа тадбирларни ўтказишда қоидаларга риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг