Аввалроқ, 14−15 август кунлари Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та ҳарбиий вертолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудига киргани ва Термиз халқаро аэропортига мажбурий қўндирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бош прокуратуранинг Telegram каналида чиққан мазкур хабар мутасадди идоралар маълумоти билан текширилмай чиқарилгани учун ўчириб ташланди.

«Бош прокуратуранинг Telegram каналида чоп этилган баёнот ҳам охиригача аниқлаштирилмай, мутасадди идораларнинг расмий текширилган маълумотларига таянмаган ҳолда чиқарилган», — дейилади хабарда.

Бош прокуратура Telegram каналга маълумотларни жойлаштиришга масъул бўлган тармоқ ходимлари шошма-шошарлик билан чиқарилган мазкур баёнот учун узр сўради.