PDP Academy Ўзбекистонда IT соҳасини ривожлантириш ҳамда дастурлаш соҳасига қизиқувчи ва ушбу йўналишда чинакам мутахассисга айланишни орзу қилувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим грантларини эълон қилади.

«Unicorn» сўзи IT соҳаси оламида «капитали миллиард долларга етган компаниялар»ни англатади. Бундай стартаплар камдан-кам учрайдиган ҳолат бўлгани учун «яккашохлар» деб номланади. Ушбу атамани илк бор 2013 йили The Cowboy Ventures асосчиси Эйлин Ли қўллаган. Грантнинг асосий мақсади ҳам ёшларни «миллиард долларлик компаниялар»га етаклаш, яъни уларни шундай компанияларда ишлай оладиган салоҳиятга эга кадрга айлантиришдир.

Грант айнан кимлар учун

Инглиз тили ва аниқ фанлар бўйича фундаментал билимларни яхши ўзлаштирган 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган барча ёшлар ушбу грантни ютиб олиш учун танловда қатнашиши мумкин.

«Unicorn» таълим грантлари лойиҳаси ўз олдига учта энг муҳим вазифани қўйган.

Биринчиси, бу иқтидорли ёшларга ўзини намоён этиш учун имконият бериш ва уларни пулсиз ўқитиш.

Иккинчиси, ушбу ёшларни иш билан таъминлаш, ўз келажагини қура олишлари учун шароит яратиб бериш, IT-соҳаси элитаси вакилига айлантириш.

PDP Academy`нинг грант лойиҳаларининг учинчи вазифаси, дунёни ёрқин келажак сари етаклай оладиган ёшларни шакллантириш. Шунингдек, муҳим қарорлар чиқара оладиган иқтидорли ёшлар жамоасини яратиш лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири.

«Unicorn» грантига талабгорлар танловда қатнашиш учун 1 сентябргача онлайн тарзда аризани тўлдириши талаб этилади.

Қабул қилинган аризалар кўриб чиқилиб, сараланади ва ушбу босқичдан ўтган талабгорлар PDP Academy биносига имтиҳон топшириш учун чақирилади. Имтиҳондан ўтган иштирокчилар эса навбатдаги босқичга — суҳбатга чақирилади. Талабгорлар билан суҳбат танлов комиссияси аъзолари томонидан амалга оширилади.

Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўз хоҳишига кўра қуйидаги курслардан бирини танлайди:

  • Bootcamp Java Backend Development — 9 oй;
  • Bootcamp Android Development — 9 oй;
  • Bootcamp Flutter Development — 9 oй;
  • Bootcamp Frontend Development — 6 oй.

Танлов якунлангач, биринчи гуруҳ дарсларига 6 сентябрь куни старт берилади.

Дарслар бошлангач, 1 ой давомида «Foundation» курси ўқитилиб, ушбу вақт синов муддати ҳисобланади. Синов муддати хулосаси ва ментор тавсиясига асосан, талабалар бу босқичдан ўтган ёки ўтмаганлиги белгиланади.

PDP Academy «Unicorn» гранти доирасида 210 та талабани пулсиз ўқитади ва иш билан таъминлайди. Умумий грантлар сонидан 10 таси тўлиқ бепул грант ҳисобланади. Курслар якунига кўра, 10 нафар энг юқори натижа кўрсатган талабалар таълим учун тўлов қилмайди.

Дарслар бошланганидан роппа-роса 6 ой ўтгач, грант ютган талабалар иш билан таъминлана бошлайди. Курс якунланганидан кейин, 6 ой ичида барча грант ютган талабалар иш билан таъминланади.

Грантлар учун иштирокчиларни саралашда асосан қуйидагиларга эътибор берилади:

  • инглиз тили (English);
  • математика (Math);
  • мантиқ (Logic);
  • мулоқот кўникмалари (Communication skills);
  • қадриятлар;
  • муаммоларга ечим топа олиш (Problem solving);
  • лидерлик (Leadership);
  • ўз устида ишлай олиши (Self-study);

Грантлар сони чегараланган.

Иштирок этиш учун аризани қуйидаги ҳавола орқали тўлдиришингиз мумкин: pdp.uz/register-unicorn.

«Unicorn» таълим грантлари лойиҳаси ҳақида батафсил маълумотларни ушбу ҳаволага ўтиш ёки +998 (78) 777−47−47 рақамига қўнғироқ қилиш орқали олишингиз мумкин.

Шунингдек, PDP Academy`нинг YouTube каналида грант ҳақидаги барча саволларга жавоб берилган видеолар мавжуд.

Сайт: pdp.uz
Telegram-канал: t.me/pdpuz
Instagram: @pdpuz
Facebook: fb.com/pdpuz
YouTube: Pdpuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.