Душанба кунги брифингда президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида маълумот берди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев ҳафтани нефть ва газ соҳалари бўйича йиғилиш ўтказиш билан бошлайди.

Шунингдек, ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда йўл бўйларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимотлар режалаштирилган.

«Ўзбекистон Республикаси президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқотига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда», — деди Шерзод Асадов.