4 август куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маросимда коррупция, наркотик моддаларни ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

Ҳужжатларни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Дениел Розенблюм имзоладилар.