«зўрлаш» тегли мақолалар


Фарғонада 11 ёшли қиз зўрлаб, ўлдириб кетилгани юзасидан уч ўсмирга ҳукм ўқилди
17 январ 2024, 15:06

Фарғонада 11 ёшли қиз зўрлаб, ўлдириб кетилгани юзасидан уч ўсмирга ҳукм ўқилди

Фарғона шаҳрида 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилганди. Суд иш бўйича уч нафар гумонланувчига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг иккиси 13 ва 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бирига нисбатан эса 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган собиқ ИИБ ходими 15 йилга қамалди
25 декабр 2023, 17:02

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган собиқ ИИБ ходими 15 йилга қамалди

Бўстонлиқ тумани суди 31 ёшли собиқ профилактика инспекторини вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбдор деб топиб, унга 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жиноят учун шарт-шароит яратиб берган 3 кишига нисбатан иш очиш масаласи бўйича прокурорга хабар юборилди.

Суд Қибрайда 13 ёшли қизни зўрлаган эркакнинг апелляция аризасини қаноатлантирмади
22 декабр 2023, 20:39

Суд Қибрайда 13 ёшли қизни зўрлаган эркакнинг апелляция аризасини қаноатлантирмади

Суд ҳайъати 2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия хавфсизлик бошқармаси собиқ ходимининг апелляция шикоятини қаноатлантирмади. 15 йилга қамалган эркакнинг жазоси ўзгаришсиз қолдирилди.

Бош прокуратурадан Самарқандда тўрт киши бир қизни зўрлаган воқеани назоратга олиш сўралмоқда
4 октябр 2023, 17:20

Бош прокуратурадан Самарқандда тўрт киши бир қизни зўрлаган воқеани назоратга олиш сўралмоқда

Nemolchi.uz лойиҳаси Самарқанднинг Каттақўрғон туманида бир қиз 4 нафар қўшниси томонидан зўрланганини маълум қилди. Қизнинг қариндошлари айтишича, экспертиза туман ИИБ ходимининг ҳаракатсизлиги сабабли воқеадан 3 кун ўтиб ўтказилган, жиноят иши эса фақат битта гумонланувчига нисбатан қўзғатилган.

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди
22 август 2023, 10:41

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди

Бешариқ туманида оилали аёлга зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаган ва жинсий эҳтиёжларини қондирган 4 эркакнинг бири 9 йилга, икки нафари 8 йилга, яна бири эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қибрайда 13 ёшли қизнинг зўрланиши тўғрисидаги иш судга топширилди
9 август 2023, 20:16 1

Қибрайда 13 ёшли қизнинг зўрланиши тўғрисидаги иш судга топширилди

2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ судига топширилди. Қизнинг оиласи 2022 йилнинг баҳоридан буён гумонланувчини жиноий жавобгарликка тортишга ҳаракат қилмоқда. У июль ойининг охирида ҳибсга олинган.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш судга оширилди
5 август 2023, 12:05

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш судга оширилди

Баҳорда 2019 йилда Қибрайда 13 ёшли қиз қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Иш судга оширилди. Қизнинг АҚШда яшовчи оиласи ишни судга ошириш учун кўп куч сарфлади, қатор тўсиқлар ва ҳатто таҳдидларга дуч келди.

Фарғонада 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилди
22 июл 2023, 12:06

Фарғонада 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилди

Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди. 17 ёшли гумонланаётган шахс қўлга олинган.

Қашқадарёда асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркак 12 йилга қамалди
6 июн 2023, 17:36

Қашқадарёда асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркак 12 йилга қамалди

Чироқчи туманида меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган 52 ёшли эркак 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Бухорода 3 эркак бир аёлни зўрлашда гумонланиб ушланди
13 май 2023, 10:44

Бухорода 3 эркак бир аёлни зўрлашда гумонланиб ушланди

Ғиждувон туманида 3 эркак чўл ҳудудида бир аёлни жинсий алоқа қилишга мажбурланганликда гумонланиб ушланди. Иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари кетмоқда.

Тошкент вилоятида эркак 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
13 апрель 2023, 18:45

Тошкент вилоятида эркак 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Эркак 2019 йилнинг ёзида 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Воқеадан сўнг қиз бу ҳақда ота-онасига айтишга журъат эта олмаган. Кейинроқ улар бундан хабардор бўлгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига қайта-қайта ариза билан мурожаат қилган. Жиноят иши 2023 йилнинг 4 апрелига келибгина очилган.

Наманганда ёш қизни зўрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди
12 апрель 2023, 20:41

Наманганда ёш қизни зўрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Наманган вилоятида вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланиб қидирувга берилган шахс қўлга олинди. Вилоят ИИБга кўра, у яшаш хонадонининг ертўласидан топилган. Ҳозирда унга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.

Наманганда вояга етмаган қизни зўрлагани айтилган эркак қидирилмоқда
11 апрель 2023, 12:49

Наманганда вояга етмаган қизни зўрлагани айтилган эркак қидирилмоқда

ИИВ Наманган шаҳрида вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган эркакка нисбатан қидирув эълон қилди. Тармоқларда уни қўлга олиш махсус тадбири акс этган видео тарқалганди. Вазирлик эркакнинг руҳий хасталиги ва «ниҳоятда тажовузкорлиги» сабабли уни учратганлардан эҳтиёт бўлишларини сўради.

Қашқадарёда эркак асраб олинган 2 нафар қизнинг номусига текканликда гумонланмоқда
6 апрель 2023, 18:13

Қашқадарёда эркак асраб олинган 2 нафар қизнинг номусига текканликда гумонланмоқда

Қашқадарёда эркак 8 нафар бола асраб олиб, улардан 2 нафар қизни зўрлашда гумонланмоқда. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қизлардан бирининг ҳомиладор бўлиб қолганини рад этди. Болалар қариндошларига, ёрдам кўрсатиш марказига, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири ихтиёрига топширилди.

Қашқадарёда эркак асраб олган 13 ёшли қизини зўрлагани айтилмоқда
5 апрель 2023, 17:31

Қашқадарёда эркак асраб олган 13 ёшли қизини зўрлагани айтилмоқда

Чироқчи туманида 52 ёшли эркак меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани айтилмоқда. Олий суд ҳолат бўйича жиноят иши 7 апрель куни ёпиқ суд мажлисида кўрилишини маълум қилди.

Хоразмда қизларнинг зўрлангани ҳақида расмийларга 2 ой олдин хабар берилган — Ирина Матвиенко
2 апрель 2023, 11:39

Хоразмда қизларнинг зўрлангани ҳақида расмийларга 2 ой олдин хабар берилган — Ирина Матвиенко

Танзила Нарбаева Хоразмда қизларнинг зўрлангани билан боғлиқ вазиятга «давлат ва жамиятнинг муросасиз жавоби бўлиши шарт»лигини билдирди. Саида Мирзиёева прокуратурадан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Ирина Матвиенко эса вазият ҳақида расмийларга 2 ой олдин хабар берганини таъкидлади.

Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш иши бўйича протест киритди
2 апрель 2023, 10:13

Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш иши бўйича протест киритди

Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Хоразм вилоятининг собиқ амалдорларига нисбатан ҳукмни «енгил» деб топиб, Олий судга протест киритди. У 29 март куни, воқеа ошкор этилишидан икки кун олдин чиқарилган.

Тошкентда эркак 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланмоқда
7 ноябр 2022, 22:34

Тошкентда эркак 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланмоқда

Тошкентда суд 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланаётган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқмоқда.

Тошкент вилоятида ота қизини зўрлаганликда гумонланмоқда. Қиз ҳомиладор
29 сентябрь 2021, 13:07

Тошкент вилоятида ота қизини зўрлаганликда гумонланмоқда. Қиз ҳомиладор

Тошкент вилоятида 15 ёшли қизнинг онаси эри икки йил давомида қизини зўрлаб келганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда қизи ҳомиладор. Бош прокуратура жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Фарғоналик шахс икки йил давомида ўғил бола жиянини зўрлаб келгани айтилмоқда
3 август 2021, 20:35

Фарғоналик шахс икки йил давомида ўғил бола жиянини зўрлаб келгани айтилмоқда

Фарғона вилоятида 11 ёшли бола икки йил давомида ўз амакисининг жинсий тажовузига учрагани айтилмоқда. Ҳодиса тўғрисида блогер Ақида Ханум маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг