Ўзбекистонда бир нечта ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланди, дея хабар бермоқда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати. Фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар номи кўрсатилмаган, аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Twitter, TikTok ва ВКонтакте фаолиятида узилишлар бўлаётганини айтмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда, жумладан Twitter ва Telegram тармоғида турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. «Газета.uz» уларнинг айримларини тўплади.

Иқтисодчи Отабек Бакиров Сенат раиси твитларини VPN орқали ёзадими деб сўрамоқда:

Депутат Дониёр Ғаниевнинг таъкидлашича, «шундай яхши қонунни қабул қилган депутатларни „дуо“ қилиб қўйиш керак»:

Daryo фотомухбири Мадина Нурмани VPN`ни эслаяпти:

Сарказмли твит:

Яна бир фойдаланувчидан коронавирус ва карантин ҳақида твит:

Блогер Шаҳноза Соатованинг ўғлининг телефонида TikTok ишлаяпти:

Яна бир блогер Хушнуд Худойбердиев Telegram`ни блокламасликларидан умид қиляпти:

VPN`дан фойдаланишни бошлаган фойдаланувчилар:



Twitter`да бирор қиз/йигитни ёқтириб қолган фойдаланувчилар учун «маслаҳат»:

Изоҳсиз:

Яна бир фойдаланувчининг фикрича, Telegram чеклаб қўйилса мамлакат иқтисодига зарар бўлиши мумкин экан:

Шунингдек, мазкур ҳолатга Telegram`даги айрим каналлар ҳам эътибор қаратяпти.

«Altman News» канали президентнинг TikTok`ни танқид қилганидан сўнг уни чеклаб қўйишгани, шунингдек, давлат раҳбаридан Яккасарой электр тармоғини ҳам танқид қилишини сўради. Қайд этилишича, у ерда 3 соатдан бери чироқ йўқ.

Телеграмдаги «bakiroo» каналининг ёзишича, ижтимоий тармоқлар маълумотлар базасини Ўзбекистонда икки дунёда ҳам кўчирмаслигини била туриб ҳам, шу қонуннинг қабул қилиниши аслида цензурага хоҳиш ва мойиллик ҳаддан зиёд эканини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзкомназорат" «ВКонтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқларида ўзбекистонликларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун «Mail.ru Group», «Twitter Inc» ва «Tencent-Inc» компанияларига кўрсатмалар берилгани ҳақида маълум қилганди.

Фируз Aллаев телеграм-каналида ёзишича, ижтимоий тармоқларга киришдаги муаммо бизнес учун ҳам муаммо яратади. Чунки кичик бизнесдан тортиб каттасигача ижтимоий тармоқлар бугунги кунда энг арзон ва энг қулай реклама майдонидир.

«Масалан, TikTok кичик бизнес учун охирги вақтда жуда керакли платформага айланганди. Баъзи бир тик-ток блогерларининг битта рекламаси 100 AҚШ долларигача баҳоланарди. Aгар Facebook, Instagram ва Telegram фаолиятида ҳам муаммо бўлса, бу бизнес учун сезиларли зарар олиб келади», — дея қўшимча қилади у.