Январь-май ойларида электромобиллар импортига 4,6 млн АҚШ доллари сарфланган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Маълум қилинишича, май ойида Ўзбекистонга 49 та электромобиль олиб келинди. Бу апрель ойига қараганда 16 тага кам.

Январь-май ойларида Ўзбекистонга хориждан 205 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 179 тага кўп. Биринчи беш ой давомида импорт қилинган электромобиллар учун 4,6 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

  • Хитой — 166 та;
  • Туркия — 24 та;
  • Корея — 5 та;
  • АҚШ — 5 та;
  • Германия — 3 та;
  • Литва — 1 та;
  • Испания — 1 та.

Январь-май ойларида электромобиль импорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 195 та
  • Тошкент вилояти — 3 та
  • Фарғона вилояти — 2 та
  • Самарқанд вилояти — 2 та
  • Андижон вилояти — 2 та
  • Сирдарё вилояти — 1 та

Ўзбекистон 2018 йилда 13 та, 2019 йилда 39 та, 2020 йилда 131 та электромобиль импорт қилган.

Аввалроқ, 4 ойда Ўзбекистонга 156 та электромобиль олиб кирилгани, бу 2020 йилги жами кўрсаткичдан ҳам кўплиги ҳақида хабар берилган эди.