Бугун, 15 июнь куни Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тапил Маҳамадзияев Бектемир туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан аввал, Тапил Маҳамадзияев (1976 й.т.) ФВВ Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.