Айни вақт Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд фаоллари билан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» муҳбири хабар берди.

Йиғилишда Самарқанд вилоятида маҳаллабай ишлаш бўйича янги тажриба амалга оширилиши таъкидланди.

«Янги тизимда, туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари структурасида, Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилади ва марказда ҳар учта маҳаллага биттадан инспектор бириктирилади. Инспекторлар маҳалла раисининг тадбиркорлик ва томорқа бўйича ўринбосари билан ёнма-ён туриб, кечаю-кундуз ишлайди. Улар энди бюджетдан ойлик олиб, маҳаллада иш жойи ташкил этиш билан доимий равишда шуғулланади. Бу „Самарқанд тажрибаси“ бўлади», — деди президент.

Маҳаллабай ишлашнинг янги тузилмаси Пастдарғом туманида 2021 йил 1 майидан, вилоятнинг қолган барча туман ва шаҳарларида эса 1 июлдан босқичма-босқич жорий этилади.