Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида аёллар томонидан йўлнинг қатнов қисми тўсилгани ҳақидаги фотосуратлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ қон металлургия комбинати (ОКМК) ахборот хизмати изоҳ берди.

Унга кўра, Олмалиқнинг марказий кўчасида тўпланган аёллар шу йилнинг 1 апрель куни Олмалиқ шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан квота олишган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ҳозирда мазкур ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари иштирокида батафсил ўрганилаётганлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан вазият назоратга олингани маълум қилинди.