Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 150 млн 133 мингдан ошди.

Энг кўп зарарланганлар АҚШ (32,3 млн), Ҳиндистон (18,4 млн), Бразилия (14,6 млн), Франция (5,6 млн), Туркия (4,8 млн), Россия (4,7 млн) ва Буюк Британия (4,4 млн) мамлакатларига тўғри келмоқда.

Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 87,2 млн дан ошган. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар сони эса 3 млн 162 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Дунё бўйича касалланганлар фуқаролари миллиондан ошган мамлакатлар сони 26 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошгани ҳақида хабар берган эдик.