Тошкентда Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

29 апрель куни соат 00:10 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, Ж.Р. (1996 й.т.) Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган 107-уй рўпарасига етган вақтида йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган.

Оқибатда, ҳайдовчи 25 ёшли Ж.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.