«Қишлок курилиш банки»нинг Сирдарё минтақавий филиалида 81 минг евро миқдорида хорижий валютадаги қалбаки пул бирликлари аниқланди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдим қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилди ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.