Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадовга таяниб, «Газета.uz» мухбири хабар берди.

Президент матбуот котибининг таъкидлашича, бу йўловчиларга катта қулайликлар яратади.

Аввалроқ, Uzbekistan Airports раҳбари Раънохон Жўраева 2021−2022 йилларда Тошкент аэровокзалини реконструкция қилиш дастурини эълон қилганди. Унинг сиғими икки баравар (соатига 600 дан 1200 йўловчига) оширилади.

Ҳозирда кутиб олувчи ва кузатувчилар учун пойтахт аэропортининг терминал биносига кириш тақиқланади ва улардан ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам ташқарида бўлишлари талаб қилинади. Халқаро аэропортда кутаётганлар учун айвон мавжуд, аммо маҳаллий авиатармоқлар терминали олдида одамлар кўчада кутишига тўғри келади.

Шунингдек, хабар берилишича, Франция фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилиши режалаштирилган.