Андижон вилояти Қирғизистон билан «Дўстлик» чегара божхона постида қалбаки давлат авторақамларини олиб кириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизматихабар бермоқда.

Божхона текшируви ўтказилганида, «Volvo FH» русумли юк машинасининг ҳайдовчи ўриндиғи орқасида ҳужжатлари бўлмаган 4 дона «40А770АА», 2 дона «40А234АА» ҳамда 2 дона «01А755АА» қалбаки давлат авторақамлари борлиги маълум бўлди.

Эҳтимол, рақамлар Фарғона вилоятида «40» коди билан, Тошкент шаҳрида эса «01» коди билан ишлатилиши учун мўлжалланган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.