Президентининг 9 апрелдаги қарори билан Бахтиёр Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Тайинловдан олдин у президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган.

Бахтиёр Раҳимов янги лавозимида Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ташқи бозорларда комплекс маркетинг сиёсатини олиб бориш, шунингдек, транспорт-коммуникация ва логистика салоҳиятини ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиришга масъул бўлади.