Makro супермаркетлар тармоғи расман савдо-кўнгилочар марказини тарк этди, дея хабар бермоқда Spot.

Бу Тошкент туманлараро иқтисодий суди Makro`нинг даъволарини қондиришдан бош тортгандан кейин амалга оширилди.

7 январь куни Ўзбекистондаги Carrefour брендини бошқарадиган Majid Al Futtaim компанияси Samarqand Darvoza`да Makro ўрнида супермаркет очишни эълон қилди. Makro супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин буни «сюприз» деб атаган эди.

Компания уларнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилган деб ҳисоблаган — савдо ва кўнгилочар марказ ижарага бериш шартларини бошқа даъвогарлар билан тенг шароитларда таклиф қилиш мажбурияти бўлган. Муаммони ҳал қилиб бўлмагани учун компания судга мурожаат қилган. Шу билан бирга, январь ойи охирида Samarqand Darvoza ходимлари Makro савдо майдончаси ва омборини электр энергиясисиз қолдирганлар.

Савдо марказининг вакиллари судда Carrefour билан шартнома тузилмаганлиги ва «Газета.uz»да эълон қилинган хабарни (Carrefour Makro ўрнини эгаллаши ҳақида) Makro таъкидлаётган устун ҳуқуқни қўллаш учун етарли асос деб ҳисобламаган, деб ёзади Spot.

Шу муносабат билан, Makro 24 март куни Samarqand Darvoza`даги жойини тўлиқ бўшатди ва ташқи реклама конструкциялари олиб ташланди. Компания шу билан ушбу масала ёпилганини маълум қилди.