2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1962 йиши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ вакиллари маълум қилди.
2019 йилда йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 2094 нафарни ташкил этиб, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 6,3 фоизга камайгани қайд этилди.
2020 йилда жами ЙТҲлар сони 2019 йилга нисбатан 13,7%га камайиб, 6982 тани ташкил этди. Шундан ўлим билан боғлиқ ҳолатлар сони 1689 та бўлди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
ЙТҲлар оқибатида жароҳатланганлар сони ўтган йилга нисбатан 16,8%га камайиб,6591 нафар бўлди.