Қўмита ахборот хизмати эълон қилган баёнотда Azon.uz сайтидаги мақолаларни ўчириш бўйича топшириқ берилмагани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев томонидан таҳририятга босим ва таҳдид бўлагани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза ёзгани ҳақида маълум қилган эди.

Дин ишлари бўйича қўмита диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатишда диний-маърифий сайтларга фақат йўналиш ва тавсия бериши мумкинлигини айтган.

Қўмита «қайсидир сайтдан қандайдир маълумотни олдириб ташлаш ёки олиб ташлашга мажбур қилиш ваколатига эга эмас», дейилади баёнотда.

Дин ишлари бўйича қўмита azon.uz сайти билан доимий ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлаган.