Ташқи ишлар вазирлиги Рустам исмли ТИВ ходими томонидан шилқимлик қилинганини ва аккредитация олишда босим ўтказилганини айтганпольшалик журналист Агнешка Пикулицка билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди.

2 февраль куни Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби А.Ходжиметов олдинроқ. Al Jazeera мухбири сифатида аккредитация қилинган Агнешка Пикулицка билан учрашди.

«Учрашув давомида унинг аккредитацияси ва бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланди. Чет эллик журналистдан ҳодиса учун узр сўралди», — дейилади ТИВ баёнотида.

Хорижий мухбир томонидан тилга олинган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилди, дейилади хабарда.

Журналистнинг аккредитациясини расмийлаштириш 3 февраль куни якунланади, дея таъкидлайди ТИВ.

Олдинроқ, Агнешка Пикулицка ТИВ билан учрашганини, унга ТИВ тизимида бундай ходим йўқлиги туфайли текширув ўтказишнинг иложи йўқлигини айтишганини маълум қилган эди.