Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов соғлиқни сақлаш вазирига мамлакат фуқароларини вакциналар билан таъминлаш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди, деб хабар бермоқда РИА Новости «Нейтральный Туркменистан» газетаси маълумотларига таяниб.

Туркманистон президенти вазирга ЖССТ томонидан тасдиқланган дори-дармон ва вакциналарни рўйхатдан ўтказишни давом эттириш бўйича топшириқ берди.

Ҳукумат хабарларига кўра, Туркманистонда COVID-19 вируси қайд этилмаган. Шу билан бирга, мамлакатда ниқоб тақиш режими, транспорт, савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш жойларининг фаолиятига чекловлар жорий қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб «Спутник V» вакцинасини ўз ҳудудида қўллашни расман маъқуллаган.