Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрига хизмат сафарида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашди.

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вице-президенти Иньиго Азнар Ўзбекистон билан ҳамкорлик катта натижалар олиб келишини мумкинлигини таъкидлаган.

Учрашув якунига кўра, «Атлетико Мадрид» клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил қилишни таклиф қилган. Клуб раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.